«чилонзор тумани» тегли мақолалар


Чилонзорда Chilonzor Сity ва Smart siti қурилиши режалаштирилмоқда
22 ноябр 2023, 10:23

Чилонзорда Chilonzor Сity ва Smart siti қурилиши режалаштирилмоқда

Пойтахтнинг Чилонзор туманида Chilonzor Сity турар жой мажмуаси ва «Бунёдкор» стадионининг 5,5 гектарли автотураргоҳи ўрнида Smart siti мажмуасини қуриш таклиф қилинмоқда. Бу туман аҳолисини камбағалликдан чиқаришга хизмат қилиши кутилмоқда.

«Адолат» партияси қонуний асос бўлмагунча Чилонзордаги уйларда «реновация» ўтказишга қарши чиқди
19 ноябр 2023, 17:37

«Адолат» партияси қонуний асос бўлмагунча Чилонзордаги уйларда «реновация» ўтказишга қарши чиқди

«Адолат» партияси Чилонзор туманидаги уй ва дўконларда «реновация» ўтказиш ҳақидаги қарор лойиҳасига муносабат билдирди. Партия «реновация»нинг мустаҳкам қонунчилик асослари бўлмагунча унинг асосида Тошкент шаҳрида янги қурилишларни амалга оширишга қарши чиқди.

Тошкентдаги 19 гектар майдондаги 18 минг дарахт кесилишига йўл қўйилмайди — Экология вазирлиги
12 июл 2023, 21:13

Тошкентдаги 19 гектар майдондаги 18 минг дарахт кесилишига йўл қўйилмайди — Экология вазирлиги

«Газета.uz» эътибор қаратгач, Тошкентдаги 19 гектар ердаги 18 минг дарахт кесилишига йўл қўйилмайдиган бўлди. Аввалроқ бу ердаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институти Андижонга кўчирилиши сабабли унинг ўрнида завод қурилиши ва дарахтлар кесилишидан хавотирланган аҳоли ҳукуматга мурожаат қилганди.

Саноат зонаси, гастрономик кўча, хиёбонлар. Чилонзорда режалаштирилган лойиҳалар
7 июл 2023, 11:05

Саноат зонаси, гастрономик кўча, хиёбонлар. Чилонзорда режалаштирилган лойиҳалар

Президент Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 320 гектар майдонда кичик саноат зонаси ташкил этиш, «Бўрижар» канали қирғоқларини ободонлаштириш ва у бўйлаб гастрономик кўча ҳамда хиёбон қуриш, шунингдек, трансформаторларни ўрнатиш каби қатор лойиҳаларни тасдиқлади.

Тошкент шаҳри божхона бошқармаси ёнида йўл ўтказгич қурилади
6 июл 2023, 16:27

Тошкент шаҳри божхона бошқармаси ёнида йўл ўтказгич қурилади

Ўзбекистон президенти «мунтазам равишда юзага келадиган тирбандликларни бартараф этиш учун» Бунёдкор шоҳ кўчаси ва 2-Қатартол кўчаси чорраҳасида янги йўл ўтказгич қурилишини тасдиқлади.

Тошкентда тўрт қаватли авария ҳолатидаги уй аҳолиси кўчирилмоқда
1 июн 2023, 18:35

Тошкентда тўрт қаватли авария ҳолатидаги уй аҳолиси кўчирилмоқда

Пойтахтнинг Чилонзор тумани «Наққошлик» маҳалласида жойлашган 32 хонадондан иборат тўрт қаватли уйда ёриқлар аниқланди. Ундаги 15 та хонадонда истиқомат қилувчилар ўз қариндошлариникига кўчиб ўтмоқда, 17 оила эса вақтинчалик уй-жой билан таъминланди.

Ғафур Ғулом боғи номи ўзгармайди — Чилонзор тумани ҳокимлиги
26 октябр 2022, 16:58

Ғафур Ғулом боғи номи ўзгармайди — Чилонзор тумани ҳокимлиги

Чилонзор туманида жойлашган Ғафур Ғулом боғи «Dream Park» номи билан қайта очилганидан сўнг, унинг номланиши муҳокамаларга сабаб бўлди. Туман ҳокими маслаҳатчиси Ботир Расулов бу борада жамоатчилик фикри ҳам эътиборга олиниши ва Ғафур Ғулом номидаги боғ бўлиб қолишини маълум қилди.

Тошкентнинг Чилонзор туманига янги ҳоким тайинланди
22 август 2022, 21:19

Тошкентнинг Чилонзор туманига янги ҳоким тайинланди

Иқтисодий тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари ва Марказий банк раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган Саидқаҳҳор Холхўжаев пойтахтнинг Чилонзор тумани ҳокими бўлди. Шунингдек, янги прокурор ва туман ИИБ бошлиғи ҳам тайинланди.

Чилонзор кўчасини торайтиришга қарор қилинди. «Газета.uz» лойиҳани аҳоли билан муҳокама қилишни таклиф этади
7 август 2022, 10:39

Чилонзор кўчасини торайтиришга қарор қилинди. «Газета.uz» лойиҳани аҳоли билан муҳокама қилишни таклиф этади

Тошкент ҳокимлиги Чилонзор кўчаси лойиҳасини қайта кўриб чиқиб, йўлаклар сонини 6 тадан 4 тага қисқартириш, ортиб қолган жойни яшил ҳудудга айлантиришга қарор қилди. «Газета.uz» шошмаслик, мутахассисларни жалб қилиш ва аҳолини тинглашни таклиф қилади.

Чилонзорда кўчани кенгайтириш баҳонасида 100 га яқин дарахтга шикаст етказилди
6 август 2022, 22:51

Чилонзорда кўчани кенгайтириш баҳонасида 100 га яқин дарахтга шикаст етказилди

Тошкентда кўчани кенгайтириш ва «ободонлаштириш» бўйича қабул қилинган навбатдаги қарор натижасида 100 га яқин кўп йиллик дарахтга зарар етказилди. Жамоатчилик норозилигидан сўнг лойиҳа қайта кўриб чиқилди, аммо баъзи дарахтлар қуриб қолиши мумкин.

Пойтахтдаги Гагарин кўчаси ва майдонини реконструкция қилиш бошланди
18 феврал 2022, 11:08

Пойтахтдаги Гагарин кўчаси ва майдонини реконструкция қилиш бошланди

Тошкентнинг Гагарин кўчасида ҳам реконструкция ишлари бошланди. Бу ерда аллақачон йўлак плиталари олиб ташланган, уйларнинг фасадлари янгиланади, ўриндиқлар ўрнатилиб, янги яшил майдонлар барпо этилади. Гагарин майдони Маданий мерос агентлигидан рухсат олинганидан кейин таъмирланади.

Чилонзордаги «Шовотландия» кафесини ёқиб юборган икки фуқаро умрбод озодликдан маҳрум этилди
21 декабр 2021, 18:02

Чилонзордаги «Шовотландия» кафесини ёқиб юборган икки фуқаро умрбод озодликдан маҳрум этилди

Февраль охирида Чилонзордаги «Шовотландия» кафесида ёнғин чиқиб, бунинг оқибатида 5 киши вафот этганди. ЖИБ Олмазор туман суди ушбу жиноятни содир этган 36 ва 26 ёшли шахсларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. «Газета.uz» жиноят нима сабабдан ва қандай содир этилганини ҳам аниқлаштирди.

Чилонзорда 10 ноябргача ёпилган йўл яна 5 кундан сўнг очилади
11 ноябр 2021, 10:13

Чилонзорда 10 ноябргача ёпилган йўл яна 5 кундан сўнг очилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Чилонзор туманидаги Маҳмуджон Ғафуров кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши 10 ноябргача чеклангани ҳақида хабар берганди. Ҳокимликнинг маълум қилишича, йўлда таъмирлаш ишлари яна 5 кун давом этади.

Чилонзорда янги қурилаётган уйда газ портлаши тафсилотлари маълум қилинди
4 октябр 2021, 14:36

Чилонзорда янги қурилаётган уйда газ портлаши тафсилотлари маълум қилинди

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги янги қурилаётган уйда газ портлаши квартиранинг газ таъминоти тизимига рухсатсиз уланиши оқибатида юз берди, дея маълум қилди «Ҳудудгазтаъминот». Аниқлик киритилишича, бино ҳали фойдаланишга топширилмаган.

Чилонзордаги кўп қаватли уйда газ портлаши содир бўлди
4 октябр 2021, 02:05

Чилонзордаги кўп қаватли уйда газ портлаши содир бўлди

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги етти қаватли янги уйда газ портлаши содир бўлди. Уйда яшовчилар жабрланмади, бир нечта квартирага зарар етган, деб хабар берди ФВВ.

Фарҳод Жабборов Чилонзор тумани ИИО ФМБга бошлиқ этиб тайинланди
31 август 2021, 13:04

Фарҳод Жабборов Чилонзор тумани ИИО ФМБга бошлиқ этиб тайинланди

Фарҳод Жабборов Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

«Бек тўпи» савдо маркази рўпарасида автокран ҳамда «VOLVO» юк автомобили тўқнашди
13 август 2021, 11:57

«Бек тўпи» савдо маркази рўпарасида автокран ҳамда «VOLVO» юк автомобили тўқнашди

Тошкентдаги «Бек тўпи» савдо маркази рўпарасида автокран ҳамда «VOLVO» юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлди. Натижада автокран ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Тошкентда 20 ёшли қиз 9-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди. Унинг ота-онаси қайнонаси ва куёвини айбламоқда
19 июл 2021, 16:27

Тошкентда 20 ёшли қиз 9-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди. Унинг ота-онаси қайнонаси ва куёвини айбламоқда

Тошкентнинг Чилонзор туманида 20 ёшли қиз 9-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди. Бош прокуратура аёл эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетганини маълум қилди. Бироқ қизнинг ота-онаси унинг ўлимида қайнонаси ва куёвини айбламоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув харакатлари олиб борилмоқда.

Чилонзор туманига янги ҳоким тасдиқланди
16 июн 2021, 22:45

Чилонзор туманига янги ҳоким тасдиқланди

Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаб келган Шавкат Мавлянов Чилонзор ҳокими лавозимига тасдиқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг